Sky Sports журналисти: "Контега МЮ ёқади, "Реал" билан ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"
30 окт 2018 14:25
Янгиликлар
Sky Sports журналисти: "Контега МЮ ёқади, "Реал" билан ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"
Sky Sports Italia журналисти Жованни Гвардала италиялик мутахассис Антонио Конте фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Конте таътилдан кейин Лондонга қайтади. Ҳозир унинг келажаги борасида миш-мишлар кўпайиб кетган, "Реал" уни ўз таклифи билан мафтун қиляпти, аммо Контега "Манчестер Юнайтед" ёқади. У ерда ўзи шуғуллантирган Погба бор. Бундан ташқари МЮда Антноио Конте сотиб олишни истаган Алексис Санчес, Эррера ва Лукаку тўп тепади. Айни дамда "Реал" билан ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ" - дейди Гвардала.
Олдинроқ, Конте "Реал" бош мураббийлиги учун асосий номзод эканлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
00:04
"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида 24
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар