Скоулз: "Погба ўзининг ҳақиқий кучини ҳар учинчи ёки тўртинчи ўйинда кўрсатмоқда"

Aslanov Jasurbek
18 авг 2018
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Скоулз "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Поль Погба ўйинига баҳо берди.

"Менимча, Погба "Барселона"га мос эмас. У "Манчестер Юнайтед"да қолишига умид қиламиз, чунки ҳар қандай клуб ўзининг етакчи футболчисини сақлаб қолишга уринади. Франциялик кучли футболчи, аммо у бор маҳоратини кўрсата олмаяпти. Поль МЮга чемпионлик учун курашда ёрдам беради деб умид қиламан.

Моуриньо билан келишмовчилик? Футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатлар яхши эмасдир, аммо буни юз фоизлик эҳтимол билан тасдиқлай оламизми? Мен - йўқ. Погба ҳозиргидан яхшироқ ўйнаши керак. Поль ажойиб иқтидорга эга, аммо буни ҳар учинчи ёки тўртинчи ўйинда кўрсатмоқда" - дейди Скоулз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 101 Great Goals