

“Скалони — Аргентина терма жамоаси мураббийи. У ҳам менга ўхшаб ўз сўзининг устидан чиқувчи одам ҳисобланади. Биз барчасини оғзаки тарзда келишиб олдик”, - деди Тапия.
Эслатиб ўтамиз, Скалонининг Аргентина футбол ассоциацияси билан амалдаги шартномаси шу йилнинг охиригача амал қилади. Унинг қўл остида жамоа Америка кубогини қўлга киритди ва жаҳон чемпионига айланди.



