"Сизлар барибир барчамизни қуйи дивизионга тушириб юбора олмайсиз"

Omonjon To`xtamirzayev
22 май 2023, 16:14
Ла Лига 35-тури доирасида "Валенсия" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилди (1:0).

"Қаймоқранглилар" футболчиси Винисиус Жуниор ўйин вақтида трибунадаги мухлислар томонидан ирқчиликка оид ҳақоратли сўзлар айтилганига ҳакам эътиборини қаратди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса бразилияликнинг ўзи қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 

"Валенсия" клуби матбуот котиби Хавьер Солис учрашувдан кейин вазиятга қуйидагича изоҳ берди: "Винисиус қилган иш жирканчлик. Мен мухлисларимиз томонидаман. Нима бўлганда ҳам сиз бутун стадионни қуйи дивизионга тушириб юбора олмайсиз".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia