UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  0 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  2 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  7 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  0 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  1 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  6 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0

"Сити"нинг икки ўйинчиси беш йил деганда илк бор "шаҳарликлар" сафида Англия чемпиони бўлолмайди Янгиликлар

"Сити"нинг икки ўйинчиси беш йил деганда илк бор "шаҳарликлар" сафида Англия чемпиони бўлолмайди

Англия Премьер-лигасининг 32-тури якунларига кўра амалдаги чемпион "Манчестер Сити" ушбу мавсум чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун математик имкониятини йўқотди.

Чемпионат тугашига олти тур қолганида "шаҳарликлар"нинг 55 очкоси бор ва "Сити" қолган ўйинларда энг кўпи билан 73 очко тўплаши мумкин. Пешқадам "Ливерпул"да эса аллақачон 76 очко мавжуд.

"Сити" охирги марта 2020 йил Англия чемпиони бўлмаганди. Ўшандан бери "шаҳарликлар" АПЛда кетма-кет тўрт марта ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди.

Бундан ташқари, жорий мавсум "Сити" марказий ҳимоячиси Рубен Диаш учун Англияда чемпионлик унвонисиз якунланадиган биринчи мавсум бўлади. Рубен Диаш "Манчестер Сити"га 2020 йил кузида келганди.

Худди шундай ҳолат "шаҳарликлар"нинг бошқа ҳимоячиси Натан Аке билан ҳам кузатилмоқда, у ҳам 2020 йилда "Сити"га ўтганди.

2021 йилдан кейин "Сити"га қўшилган бошқа футболчилар ҳам "шаҳарликлар" сафида тўрт ёки ундан кам мавсум ўтказиб, биринчи марта Англия Премьер-лигаси чемпионлик унвонисиз мавсумни якунлайди. Улар орасида Жек Грилиш, Мануэль Аканжи, Эрлинг Ҳоланд, Штефан Ортега ва сўнгги икки йил ичида клубга келган янги футболчилар бор.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика