

"Бизнинг гуруҳ жуда ҳам мураккаб. Айниқса иккинчи саватчанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу биз учун жуда катта чақирув. Аммо ўйинлар бошланишини сабрсизлик билан кутамиз. Сингапурлик мухлислар бизга ёрдам беришади деган умиддаман", - дейди Йошида Сингапур футбол Ассоциацияси расмий сайтига.
Маълумот учун, "D" гуруҳида Ўзбекистон, Сингапур, Саудия Арабистони, Фаластин ва Яман терма жамоалари кураш олиб боришади.




