

"Бу муҳим ўйин эди ва биз баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. "Торино" прессинг уюштиришини, ўйинимизга ҳалал беришини билгандик.
Йилнинг якунидан мамнунмиз. Энди жисмоний ва рухий томонлама тикланиб олишимиз керак.
Ҳозир "Интер"ни А Серия фаворити дейиш осон. Аммо июль ойида барчаси бошқача эди. Йигитлар яхши ишлашди", - деди Инзаги.



