

"Сирлар йўқ. Бу фаолиятимдаги энг омадли кун бўлди дея оламан. Ажойиб баҳс, айниқса биринчи 45 дақиқа. "Ювентус"дек Италиянинг энг кучли жамоасини мағлуб этиш, барча даврларнинг энг яхши дарвозабони Буффонга иккита гол уриш... Ҳаммаси битта баҳсда. Бунга ишониш қийин. Учрашувдан олдин отам билан гаплашган эдим ва у менга 2000 йил "Лацио" сафида "Ювентус"га гол урганини айтиб берди. Отам бу баҳсда гол уришимни айтди. Ўйиндан сўнг унга қўнғироқ қилдим ва иккаламиз ҳам содир бўлган воқеага ишона олмасдик" - дейди Жованни Симеоне.



