Симеоне: "Сити" вақтни чўзгани ҳақида ҳеч нарса дея олмайман"
14 апр 2022 21:20
Янгиликлар
Симеоне: "Сити" вақтни чўзгани ҳақида ҳеч нарса дея олмайман"
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/4 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйин (0:0) ҳақида фикр билдирди.
"Жамоамиз охиригача кураш олиб боргани билан фахрланишимиз мумкин. Бу бизни хотиржам қилади, чунки биз дуранг ўйнамаслик учун ҳамма нарса қилдик.
"Сити" вақтни чўзгани учун олқишладимми? Йўқ, мен жамоанинг саъй-ҳаракатларини қадрлаган мухлисларни олқишладим. Қандай қилиб бундай одамларга қарсак чалмаслигим мумкин?
"Сити" вақтни чўзгани ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Қоидаларга амал қилишни талаб қиладиган ҳакам бор. Кейинги босқичга чиққан рақибни табриклашимиз керак, чунки улар биздан кўра битта кўп гол уришди", – деди аргентиналик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар