

Ўйин мадридликларнинг иродали ғалаба (2:1)си билан якунланди.
Бу муваффақият сабаб мезбонлар бош мураббийи Диего Симеоне Мадрид клуби рекордчисига айланди. У "Атлетико" мураббийлари орасида энг кўп ғалабага эришди.
Диего бунгача 308та ғалабага эришган Луис Арагонесни ортда қолдирди. "Эл Чоло" 2011 йилдан бери "матрасчилар"ни бошқаради.
"Атлетико" жорий мавсум Ла Лигада етакчилик қилмоқда, шунингдек Чемпионлар Лигасида ҳам курашни давом эттирмоқда.




