Симеоне "Атлетико" Фернандо Торрес ва Кальехонни харид қилишини хоҳлайди
Tolibjon Qosimov
9 авг 2014, 14:46
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне мадридликлар клуби раҳбарияти билан учрашувда, жамоада "Челси" ҳужумчиси Фернандо Торрес ва "Наполи" ярим ҳимоячиси Хосе Кальехонни кўришни хоҳлаётганини билдирди.
Маьлумотларга қараганда, Торрес ва Кальехонни харид қилиш осон эмас. Июль охирида Торрес "Челси"ни тарк этмаслигини ва "Наполи" Хосе Кальехонни 30 миллион евродан камига сотмаслигини маьлум қилган.