Симеоне "Атлетико" билан шартномасини узайтиришга яқин
31 окт 2023 11:17
Янгиликлар
Диего Симеоне 2027 йилнинг ёзига қадар "Атлетико" бош мураббийи бўлиб қолиши мумкин, дея хабар берди COPE.
Мадрид клуби ва аргентиналик мураббий 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қиладиган шартномани узайтиришни муҳокама қилмоқда. Шу билан бирга, "Атлетико" келишувга Чемпионлар Лигасига чиқа олмаган тақдирда, уни бекор қилиш имконияти ҳақидаги бандни киритмоқчи.
Диего Симеоне 2011 йилнинг декабридан бери Мадриднинг "Атлетико" клубини бошқариб келмоқда. "Эль Чоло" икки марта "матрасчилар"ни Ла Лига ғолибига айлантирган – 2014 ва 2021 йилларда. Унинг ютуқлари қаторига, шунингдек, Европа Лигасидаги иккита ғалаба (2012 ва 2018), УEФА Суперкубоги (2012 ва 2018) ва Чемпионлар Лигаси финалидаги иккита ўйин (2014 ва 2016) киради.
Фикрлар