Швейцария биринчи дивизионида "Барселона" ҳавас қиладиган гол урилди ВИДЕО
Narzulla Saydullayev
5 ноя 2018, 17:41
"Серветт" клуби айни пайтда Швейцариянинг биринчи дивизионида иштирок этмоқда.
17 карра Швейцария чемпиони бўлган клуб олий дивизионга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Кеча ушбу клуб ўз уйида "Шаффхаузен"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бири жуда ҳам чиройли чиқди.