UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  0 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  1 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  23 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19

Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Оқтепа" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сервер Жепаров фикрларини билдирди.

"Бугун ўйин давомида жуда яхши атмосфера бўлди. Кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Суперлига вакили "Навбаҳор" яна қачон келади билмайман. Бу рақиб билан учрашув ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди, стадион тўлди. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Вазиятларга келсак, икки жамоада имкониятлар кўп бўлди дея оламан. Агар вазиятлар голга айланганида баҳс янада томошабоп кўриниш оларди",- дейди Сервер Жепаров. 

- Бу ўйин футболчиларингиз учун тажриба вазифасини ўтадими? Рақиб ҳақида нима дея оласиз? 

- Мен ўз футболчиларим ҳақида гапиришни маъқул деб биламан. Йигитларга офарин. Биринчи беллашувда бироз ҳаяжонланишди. Бугун эса ишончлироқ ўйнашди. Улар ўйнай олишади. Ўзларини кўрсатишларига шубҳам йўқ эди. Агарда рақиб дарвозасини ишғол қилишганида бошқача бўларди. Бундай ўйинлар орқали футболчилар тажриба тўплашади, ишонч орттиришади. Кейинги сафар осонроқ бўлади. 

- Футболчиларингиз кўрсатмаларни қанчалик тўғри бажаришди? 

- Агар ҳаммаси биз истагандек бўлганида ғалаба қозонган бўлар эдик (кулади). Муҳими йигитлар ҳаракат қилишди. Айрим паллаларда ўхшади ёки аксинча. Умумий маънода шогирдларимни олқишлайман. Тўғри, техник жиҳатдан ишланадиган ҳолатлар бор. Асосий вазифа ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бориш. 

- "Оқтепа" дарвозабони бугун ишончлироқ ўйнади... 

- У оёқда яхши ўйнайди. Шунинг учун бугун имконият бердик. Лекин рақиб бугун кучли эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика