Швеция терма жамоаси форварди Исакка Англия клублари қизиқмоқда

Alisher
19 июн 2021
"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Александер Исак фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

21 ёшли форварднинг хизматларига "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Исакнинг испан клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Форвард ўтган мавсум Испания чемпионати доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: talkSPORT