

Дуранг шведларга жаҳон чемпионатига чиқиш имконини берди. Биринчи ўйин скандинавларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
Футболчилар мундиал йўлланмасини кийиниш хонасида нишонлашди. Швеция терма жамоаси психологи "Твиттер"даги ўз саҳифасида футболчилар томонидан қолдирилган буюмларни йиғиштириб юрган мураббийнинг суратини қўйди.




