Европа чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмаган Швеция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди

Nozimov Nig'monxo'ja
20 ноя 2023, 08:41
Янне Андерссон Швеция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Унинг жамоадаги сўнгги ўйини Эвро-2024 саралашида Эстония билан учрашув (2:0) бўлди.

Шведлар Белгия, Австрия, Озарбайжон ва Эстония бор гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, Европа чемпионатига йўлланма қўлга кирита олмади. Шунингдек, Андерссон қўл остида шведлар ЖЧ-2022 йўлланмасини ҳам қўлга кирита олмаганди. Бироқ Андерссон терма жамоа билан бунгача Евро-2020 ва ЖЧ-2018 да иштирок этган.

Швециялик мутахассис 2016 йилдан буён ўз мамлакати жамоасига устозлик қилиб келарди.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com