Швайнштайгер америкалик журналистнинг саволларидан шокка тушди

Aslanov Jasurbek
31 мар 2017
"Манчестер Юнайтед"дан АҚШнинг "Чикаго Файр" клубига ўтган Бастиан Швайнштайгер матбуот-анжуманида америкаликларнинг саволига тушунмади.

Журналистларнинг бири футболчига қуйидагича савол берди: "Жамоадаги мақсадларингиз? Сиз "Чикаго Файр"га жаҳон чемпионатини ютишда ёрдам бера оласизми?".

Швайнштайгер бу саволга жавоб топа олмади. У жамоадаги ёрдамчиларига мурожат қилишига тўғри келди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Eurosport