

"Жамоамиз янги мураббийи ким бўлишини ҳозирча билмаймиз, аммо келасм мавсумда бизни жуда қизиқ манкунианлар дербиси кутиб турибди. "Юнайтед"нинг барча футболчилари Моуриньо қўл остида ишлашни истайди ва агар у клубга келса, бизни ўзгача мавсум кутиб турибди.
Ван Гал билан муносабатларимиз яхши эди. Айнан у мени "Бавария" ярим ҳимояси марказига қўйган ва ундан миннатдорман. "Юнайтед"га ўтишим ҳам у туфайли содир бўлган. Менга катта ёрдам берган инсон ҳақида ҳеч қачон ёмон гапирмайман. Мавсум давомида жамоа жароҳатлар эпидемиясига учради, аммо соврин қўлга кирита олдик" - дейди Швайнштайгер.



