Шупо-Мотинг "Бавария" ва Камерун таркибида сўнгги 12 ўйинда 12 та гол урди

Оқил Абдубарноев
28 ноя 2022
Эрик-Максим Шупо-Мотинг жаҳон чемпионатидаги илк голини урди.

Камерун терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг иккинчи бўлимида Сербия термасига (3:3) қарши ўйинда тўп киритди.

66-дақиқадаги урилган ушбу гол камерунликларга ҳисобни тенглаштириш имконини берди.

33 ёшли ҳужумчи эса "Бавария" ва Камерун терма жамоалари сафида ўтказган сўнгги 12 ўйинда жами 12 та гол урди. 



Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sports.ru