Шунақаси ҳам бўлади. Шюррленинг “Челси“дан кетишига сабаб товуқдан заҳарланиш экан

Mirjalol Normatov
2 дек 2018
"Фулхэм" форварди Андре Шюррле "Челси"дан кетиши сабабини айтди.

Футболчининг сўзларига кўра, ЖЧ-2014дан кейин у Германия термасидалигида товуқдан заҳарланган. Шу боисдан у ўзининг кучли ҳолатини йўқотган. "Челси"га қайтганида ҳам ўзига кела олмаганидан кейин асосий таркибдаги жойини йўқотди. Кейинчалик "Вольфсбург"га ўтди.

Шюррле 2013-2015 йиллар давомида "Челси" таркибида 65 ўйинда қатнашиб, 14 гол урди.

Бу мавсумда у "Фулхэм"да 14 учрашувда 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports