

Жамоа меҳмонда учрашув ўтказаётганда клубнинг тракторини ўғирлаб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, "Сэлфорд Сити"нинг 50% акцияси "Манчестер Юнайтед" афсоналари - Райан Гиггз, Пол Скоулз, ака-ука Невиллар ва Никки Баттга тегишли.
"Афсуски трактор ўғирлаб кетилди. Агар кимдадир бу ҳақида маълумот бўлса, ушбу манзилга ёзинг: andy.giblin@salfordcityfc.co.uk" - дейилади клуб "твиттери"да.

Маълум бўлишича, раҳбарлар клубни 15 йил ичида Чемпионшипга олиб чиқмоқчи.



