Шукурали Пўлатов: "Ғалаба тўпини киритиш мароқли"
02 июл 2016 14:10
Янгиликлар
Шукурали Пўлатов: "Ғалаба тўпини киритиш мароқли"
"Нефтчи" - "Металлург" (1:0) баҳсидан сўнг фарғоналиклар ҳимоячиси Шукурали Пўлатов "Нефтчи" матбуот хизматига интервью берди.
- Мураббийлармиз "Металлург" жамоаси ҳақида бизга етарли маълумотларни етказишган эди. Рақибни жиддий ўргандик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик ва вазифани уддаладик. Гол борасида нима дейиш мумкин ? Албатта ғалаба тўпи гол муаллифини ҳамиша хурсанд қилади. Бу жуда мароқли. Бироқ гол қандай, ким томонидан киритилиши муҳим эмас. Муҳими жамоа ғалабаси ҳисобланади, - деб таъкидлади "Нефтчи" ҳимоячи.
"Бекободда узоқ йиллардан буён бирга тўп суриб келаётган тажрибали футболчилари йиғилган. "Металлург"га қарши қийин беллашувда иштирок этдик. Албатта таътилга ғалаба руҳи билан чиқиш хар бир футболчига мароқ бағишлайди. Иккинчи даврадан ҳам умидларимиз катта. Фикримча, жамоамиз давралар оралиғида яна кучайтирилади, - деди Пўлатов.
"Нефтчи" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар