UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  1 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

Шуҳрат Тошпўлатов: "Лима жамоага кўпроқ фойда келтираётгани туфайли асосий таркибда ўйнаяпти" Янгиликлар

Шуҳрат Тошпўлатов: "Лима жамоага кўпроқ фойда келтираётгани туфайли асосий таркибда ўйнаяпти"

Суперлиганинг 7-турида "Олимпик" устидан қозонилган йирик ғалаба (3:0)дан сўнг "Насаф" катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Шуҳрат Тошпўлатов: "Бугунги ишончли ғалаба билан мухлисларни табриклайман. "Олимпик" яхши таассурот қолдирди. Ёшлар комбинацион футбол намойиш этишини билардик. Тўп назорати кўпроқ рақибда бўлди, шунга қарамасдан "Насаф" футболчилари тартибли ўйин намойиш этиб, ғалабага эришишди.

- "Насаф"да ҳужумчиларнинг роли кўринмаяпти, фақат ҳимоячилар бош ролда... Аманов нега асосий таркиб футболчисига айлана олмаяпти?


- Чемпионат эндигина бошланди. Шошмаган маъқул. Ҳаммаси ўз жойига тушади. Азиз Аманов ҳали голлари билан мухлисларни хурсанд қилади деб умид қиламан.

- "Насаф" яхши ўйин кўрсатаётгани учун Азиз Аманов кеч (85-дақиқада) майдонга туширилдими?

- Ҳали барча футболчиларга имконият берилади. Айни дамда Лима яхшироқ ҳаракат қилиб, жамоага кўпроқ фойда келтирмоқда. Шу сабабли у асосий таркибда.

- Бугун "Насаф"нинг барча голлари ҳимоячилар томонидан урилди...

- Биз стандарт вазиятлар устида кўп ишлаганмиз ва бугун машғулотлар ўз самарасини берди.

- "Бунёдкор" билан ўйинда Жавоҳир Сиддиқов майдонга тушмади.

- Футболчимизда кичик жароҳат бор эди, шу сабабли таваккал қилмадик.



Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика