Шохруз Норхонов миллий терма жамоага чақирилди
03 июл 2016 14:23
Янгиликлар
Шохруз Норхонов миллий терма жамоага чақирилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси июль ойида йиғин ўтказади.
Самвел Бабаян ушбу йиғинда фақат маҳаллий клубларда ўйнаётган футболчилардан фойдаланмоқчи. Йиғинга чақирилганлар орасида олий лига дебютанти "Обод" клубининг ҳужумчиси Шохруз Норхонов ҳам бор. Футболчи биринчи даврада рақиблар дарвозасига 7та гол уриб тўпурарлар пойгасида 4-поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 24 июль куни Тошкентда Ироқ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 24 августда Тошкентга Яман меҳмон бўлиб келади. Ўзбекистон 1 сентябрь куни ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи 1-тури доирасида Сурия билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар