UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  3 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Шохруҳ Эшбўтаев: “Пенальтини қайтарганимдан кейин ижобий натижага умид бор эди” Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: “Пенальтини қайтарганимдан кейин ижобий натижага умид бор эди”

Кеча, Жиззахда кечган драматик учрашувда “Сўғдиёна” ва “Машъал” жамоалари жангавор дурангга имзо чекди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган автогол якунда муборакликларнинг сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади. Ундан аввал эса “газчилар” пенальтини қайтаришга эришганди. Баҳс якунлангач, “Машъал” дарвозабони Шохруҳ Эшбўтаев билан суҳбатлашдик.

- Шохруҳ, жамоангиз сафарда дуранг қайд этди. Бу менимча ғалабага тенгдек таътиди. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта, Жиззахда дуранг натижа қайд этиш ҳам ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2:2 ҳисоби адолали бўлди назаримда. Очиғини айтганда, биз сафарга ғалаба қозонишни мақсад қилиб боргандик. “Сўғдиёна” ҳам яхши жамоа. Чемпионатда ҳалигача мағлубият нималигини билмасдан келмоқда. Ўз майдонида ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириши аввалдан маълум эди. 

- Сафардаги бир очко ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Уйга қуруқ қўл билан қайтиб кетмаслик учун ҳам охиригача астойдил курашдик. Очко олишга ишонч ва имкониятимиз борлигини хис қилдик. Якунда мехнатларимиз ўз самарасини берди. Бундан хурсандмиз албатта. 

- Жасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширганидан кейин тўпни қайтаришни иложи йўқмиди?

- Бу вазиятни оддий сўзлар билан изоҳлаб бера олмайман. Тўпни қайтаришим ҳам мумкин эди. Лекин шунақа бўлиб қолди. 

- Жиззахликларнинг 11 метрлик тўпини йўққа чиқардингиз. Бу омад билан боғлиқми?

- Менимча эллик фоиз омад, эллик фоизга мехнат дейиш мумкин.Айнан шу пенальтини қайтарганимдан кейин ич-ичимдан очко олишимизга ишонч пайдо бўлди ва ўзимни анча хотиржам хис этдим. 

- “Сўғдиёна”дан олинган очкодан кейин “Машъал” турнир жадвалида хавфли зонани тарк этиб улгурди. Бунда бош мураббий Александр Хомяковнинг қанчалик қўли бор деб ҳисоблайсиз?

- Александр Андреевичнинг жамоага қайтгани яхши бўлди. Тажрибаси катта. “Машъал” клубида ўн йилдан ортиқ мобайнида фаолият юритди ва жамоанинг равнақига катта хисса қўшган. Ўйин услубимизда ҳам яхши томонга ўзгариш бошланди. Футболчиларгни яхши руҳлантира олади. Керакли сўзларни топиб, айта олади. Жиззахдаги ўйин олдидан ҳам биз футболчиларга кўрсатма бераётганида, “Машъал” ҳар доим юқори ўринлар учун курашганини, унинг жойи пастки ўринларда эмаслигини таъкидлаб ўтди. Шогирдларига керакли “дух”ни бера олади. Шунинг учун бемалол айта оламанки, ушбу муваффақиятларимизда Александр Хомяковнинг хиссаси катта. 

- Энди кейинги турни ўз майдонингларда “Локомотив” жамоасига қарши ўтказасизлар. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?

- Ўйлайманки, энди омадсизликлар ортда қолди ва ғалабаларими сони кўпроқ бўлади. Ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсан қилиш учун майдонга чиқамиз. Табиийки бу орқали турнир жадвалида ҳам юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика