Шотландия термаси футболчилари ирқчиликка қарши акцияга қўшилмайди
11 июн 2021 00:15
Янгиликлар
Шотландия термаси футболчилари ирқчиликка қарши акцияга қўшилмайди
Шотландия ФФ матбуот хизмати терма футболчилари ўйиндан олдинги ирқчиликка қарши акцияда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Ушбу турнирда ҳам футболчилар ўйин стартини берувчи ҳуштакдан олдин тиззада ўтиришлари керак бўлади. Аммо бунда шотландияликлар қатнашмайди. Хабарларга кўра, мамлакат фуқаролари ушбу акциядан ҳеч қандай маъно йўқ деб ҳисоблашган ва уларнинг хоҳишига кўра ушбу қарорга келинган.
Шотландия термаси март ойидаги ўртоқлик ўйинларида ҳам ушбу акцияга қўшилмаганди. Шунингдек, терманинг гуруҳдошларидан хорватлар ҳам ушбу акцияга қўшилмаслигини маълум қилган. Бу хорватлар одоб-аҳлоқига тўғри келмайди.
Чехлар эса шунчаки турган ҳолда ушбу акцияни қўллаб-қувватлайди. Гуруҳдан фақатгина Англия термаси тиззада ўтирган ҳолда акцияда иштирокини давом эттиради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар