UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  0 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  6 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  6 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  4 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  1 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  13

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”

“Нефтчи” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди

- Баҳсга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Балки жамоамиз сафидаги бир қатор ўйинчиларда хориж йиғинларидаги чарчоқ аломатлари сезилгандир. Ўйин қизиқарли ўтди. Яратилган вазиятлардан фойдаланиб гол уришимиз даркор эди. Баҳсдан шундай хулосага келдимки, Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим. Ҳозир уч очкони хеч ким “совға” қилиб бермайди.  Рақибнинг ёш таркибини бугунги натижа билан табриклашни истардим. “Нефтчи”нинг ёш ўйинчилари бугунги баҳсда катта ҳажмдаги ишни бажаришди ва натижада ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишди. “Пахтакор” навбатдаги баҳсларга эътибор қаратади ва энди яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлаймиз

- Бугун “Пахтакор” рақибни писанд қилмадими ёки “Нефтчи” рақибга жиддий қаршилик кўрсатдими?

- Бугун “Нефтчи” жиддий қаршилик кўрсатди. Рақибни менсимадик деган фикрдан йироқдаман. Ўйлашимча, фарғоналиклар хар бир баҳсда мана шундай кучли ўйин кўрсатишади. Бу биринчиси эмас. Футболда яратилган вазиятлардан фойдаланиш керак. “Нефтчи” мисолида айтаманки, рақиб битта вазиятдан аниқ фойдаланди ва гол киритди.  - деди Шота Арвеладзе


Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика