UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  0 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  3 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  7 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"

Элит ОЧЛ доирасидан ўрин олган "Насаф" - "Ал Шорта" учрашувидан аввал матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов иштирок этди

"Янги мавсумда сизлар билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Турнир жадвали охирида борадиган жамоалар ўйини доим қизиқарли бўлади. Икки жамоа ҳам ўз мавқеини тиклаш, жадвалдаги ўрнини яхшилаш учун ҳаракат қилади. Йигитларнинг барчаси баҳсга тайёр. Натижа ҳам, ўйин ҳам мухлисларга манзур бўлади деган умиддаман",- дейди Рўзиқул Бердиев.

"Мураббийимиз айтганидек учрашувга тайёрмиз. Ўзим учун ҳам қизиқ. Янги жамоамда илк халқаро ўйинда қатнашаман. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ойбек Рустамов.

- Ойбек, "Насаф"ни танлашингизга нима сабаб бўлди? 

-  "Насаф" Ўзбекистонда яхши жамоа, ўсишим учун бу жамоани танладим. 

- Эртанги ўйинда жамоада босим йўқ. Футболчиларни руҳан тайёрлаш қийинчилик туғдирмадими?

- Бундай ўйинларда босимни ҳис қилиш керак эмас. Йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилиши керак. Уларни йиғинлар, ўйинлар орқали тайёрлаб бордик. Мазкур йиғинларда ўз режамиз бор эди ва бу амалга ошди. Жамоани ўйинини янги футболчилар билан шакллантиришга ҳаракат қилдик, бундан ташқари ёш ўйинчиларимизни кўриб олдик. Ўйлайманки, мана шу йигитлар билан муносиб ҳозирлик олиб бордик. 

- "Ал Шорта" билан ўйиндан бир хафта ўтгач "Шаржа" билан беллашув бор. Яқин орада Суперлига бошланади. Иккита босимли қарама-қаршилик тайёргарлик вазифасини ўтаб берадими?

- Биз бу тўқнашувлар орқали чемпионатга янада яхши тайёргарлик кўрамиз деб ўйлайман. Ўтган учрашувларда ҳам кучли рақибларга қарши йигитлар босимсиз тўп тепишди. Тўғри, тайёргарлигимиз жуда зўр ҳолатда эмас. Лекин ушбу ўйинларда жамоа иштиёқи ва тайёргарлигини кўрсатиши лозим. Натижа муҳимлигини тушуниб турибмиз. 

- Жамоани тарк этган ва янги футболчилар ҳақида фикрингиз...

- Ўзингизга маълум "Насаф"ни 7-8 нафар футболчи тарк этди. Бу албатта катта йўқотиш. Клуб тажрибасида бундай даврлар бўлган ва жамоа мана шундай вазиятлардан чиқиб кета олган.  Бундан кейин ҳам шундай бўлади. "Насаф"да яхши шароит ва тизм бор, бу ишлайди. Жамоа ҳар мавсумда олдига юқори мақсад қўйиб ҳаракат қилаверади. 

- 2026 йилдаги мақсад қандай?

- "Насаф"нинг мақсади ҳеч қачон ўзгармайди. Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. Ёшларни синовдан ўтказиб олдик. Улар уйғунлашган ҳолда юқори ўринларга курашади деб ўйлайман. "Насаф" ўз мавқеини ушлаб туришга ҳаракат қилган ва шундай бўлиб қолади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+5   
09 фев 10:24:58
STENLESS..R
Насаф жамоаси ва аъзоларига Бердиевга омад хеч булмаса шу 2.та аутсайдерни ютинглар клуб бюджетига пул тушади
+4   
09 фев 11:04:02
Нурали Юлдашев
Насаф олға ! Рўзиқул Бердиевни ишларига омад ёр бўлсин .
+3   
09 фев 11:10:32
Каримжон Матхолиқов
Насаф жамоасига омад ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишсин Нефтчи мухлислари сиз билан.
+2   
09 фев 11:26:07
Akmal Musayev
Assalomualekom. Bugun Nasafdan yirik galaba kutib qolamiza. Olga ajdarlar Paxtakor muxlisi.
+1   
09 фев 13:22:02
БАРСАлон
Қизиқ!!! Қарши клуби Фарғонада ўйнайди. Тушунамиз Насафни стадиони яхши холатда эмасдир. Нега ўйин Миллий (Бунёдкор) стадионида эмас, умуман вохага қарама-қарши водий томонда... Фарғонада ажойиб қўллаб-қувватланиш бўлишига шак-шубха йўқ!!! Аммо пойтахтда Насаф мухлислари водийдагидан кўпроқ бўлишига ишончим комил эди...
+1   
09 фев 13:12:11
ArsaBarsa
Omad Nasafga. Bu yil 5-6 nafar yangi nomlar chiqib kelsa kerak.Hammasiga omad.
+1   
09 фев 12:30:17
Tolqinjon Aliyev
НАСАФ ФУТБОЛ ЖАМОАСИГА БУГУНГИ УЧРАШУВДА ОМАДЛАР ТИЛАЙМИЗ . ФАРГОНАДА ФАКАТ ОМАДЛИ ГАЛАБА БУЛАДИ ИНШАОЛЛОХ .
   
09 фев 16:09:18
Paktakor-Alibek-kompani
БАРСАлон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қизиқ!!! Қарши клуби Фарғонада ўйнайди. Тушунамиз Насафни стадиони яхши холатда эмасдир. Нега ўйин Миллий (Бунёдкор) стадионида эмас, умуман вохага қарама-қарши водий томонда... Фарғонада ажойиб қўллаб-қувватланиш бўлишига шак-шубха йўқ!!! Аммо пойтахтда Насаф мухлислари водийдагидан кўпроқ бўлишига ишончим комил эди...
Колган хамма майдонлар тайёр эмас ёки офк талабига нимасидир жавоб бермайди мисол учун прямой трансляция, чим, чирок ва хоказо хуллас талаби куп
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика