UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  7 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  3 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  11 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  3 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5

Шота Арвеладзе: "Рақибни кучсизлантириш сиёсатини ўз вақтида "Милан" амалга оширган, "Пахтакор" эмас" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Рақибни кучсизлантириш сиёсатини ўз вақтида "Милан" амалга оширган, "Пахтакор" эмас"

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

- Учрашувдан олдин "Насаф"га қарши Қаршида ўйнаш ёқимли эканини таъкидлагандим. Чунки бу ерда футбол ўйнаш учун ажойиб шароит, идеал майдон бор. Рақиб ҳам ҳужумкор футбол ўйнашни хуш кўрадиган жамоа. Шу боисдан ҳам уларга қарши ўйинлар шиддаткор ўтади. Шунингдек, "Насаф"ни Суперлигани жуда яхши биладиган тажрибали мутахассис бошқаради. Қаршилик мухлислар ҳам ўйин давомида ажойиб муҳитни яратиб учрашувга зеб беришади. Қаршига келиб футбол ўйнаш ёқимли. Агарда ғалаба қозонсанг унданда зўр. Биринчи давранинг охирги беллашувини ўз фойдамизга ҳал этганимиздан хурсандман. Ўйин голлар билан бошланди. Бу эса стадионга келган ишқибозларга ёққан бўлиши керак. Ишонч билан айта оламанки, биз бутун баҳс давомида рақибдан кучли ўйнадик. Учрашувни тўлиқ назоратимиз остига олгандик. Ҳаттоки ҳисоб 2:1 бўлиб турган пайтда ҳам ўйин тизгини бизнинг қўлимизда эди. Танаффусга қадар гол урганимиз ҳам иккинчи таймга тактика қўллашимизда бизга ёрдам берди. Иккинчи бўлимда янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.

Ҳар бир ўйин мураббийларга ўз жамоасидаги хато ва камчиликларни кўриб олиш учун ёрдам беради. Бугунги баҳс биз ҳам қарши ҳужумда яхшигина хавф туғдира олишимизни кўрсатди. Баъзан рақибга тўпни бериб қўйган ҳолда қарши ҳужумда ўйнашимиз мумкинлигини кўриб олдик.

Фарруҳ Сайфиев дастлабки баҳсларда майдонга тушди. Жамоада рақобат мавжуд. Ҳеч кимга асосий таркибдан ўрин кафолатланмаган. Сайфиевни ўйинимизни захирадан томоша қилиш учун жамоага жалб этмаганмиз. Унинг биз билан бирга эканлигидан хурсандмиз. Сайфиев кўп қиррали футболчи. Фарруҳ ҳам ўнг қанотда, ҳам чапда ўйнаши мумкин. Мавсум ҳали узоқ. Ўйлайманки, у ҳали бизга кўп ёрдам беради.
Биз рақибни кучсизлантириш учун трансферларга қўл урмаймиз. Бу ишни 80-90 йиллар "Милан" амалга оширган. Мен бу тактикадан хабардорман. Чунки "Милан" пайтида бу иш билан шуғулланган.

Мен жамоам ўз жарима майдончаси яқинида ўйнамаслигига ҳаракат қиламан. Қачонки рақиб бизнинг дарвозамиз олдидан узоқда бўлса, унда биз камроқ гол ўтказиб юборамиз. Ҳа, бугун иккита гол қўйвордик. Буни яхши таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъи назар кам гол ўтказиб юборишимиз лозим. Тўғри, ўтган йилгига нисбатан яхши кўрсаткич кўрсатдик.

Егор Кримец ҳали майдонга тушишга тайёр эмас. Уни қайдномага киритганимизга сабаб - жамоа билан бирга бўлиш имкониятини тақдим этдик. Кримец меҳмонда жамоа билан ушбу мавсумдаги илк сафарини амалга оширди", - дейди Шота Арвеладзе. 

Рейтинг: +36   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика