Шота Арвеладзе: “Мухлисларга ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз”
06 май 2018 10:18
Янгиликлар
Шота Арвеладзе: “Мухлисларга ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз”
“Пахтакор” бош мураббийи 10-турда “Қўқон-1912” билан кечадиган учрашув хусусида фикрларини айтиб ўтди.
- Биз ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Мазкур беллашув ҳам бундан истисно эмас. “Қўқон-1912”га қарши учрашув қийин кечишини биламиз. Рақиб чиройли футбол намойиш этишни хуш кўрадиган жамоа. Улар тўпни назорат қилиш ва футболчиларнинг индивидуал маҳорати ёрдамида ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринишади.
Биз эса доимгидек мухлисларимизга ҳужумкор футбол намойиш қилишга ваъда берамиз. Умид қиламанки, стадионда бизни кўплаб ишқибозлар қўллаб-қувватлаб туришади. Уларнинг кўмагини ҳамиша ҳис қиламиз. Уйдаги учрашувларни уларнинг ташрифисиз тасаввур қила олмаймиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар