UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  0 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  115 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар яна бизни голимизни инобатга олишмади" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар яна бизни голимизни инобатга олишмади"

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
- Ўйлашимча, ўйин яхши бўлди. Биз ҳам, улар ҳам яхши даражада ўйнашди. Биринчи бўлимда рақиблар кўпроқ вазиятлар яратишди. Танаффусдан кейин эса биз биринчи, иккинчи ва учинчи голни ҳам урдик. Аммо учинчи голни негадир яна ҳакамлар ҳисоблашмади. Бундан аввалги уй ўйинимизда ҳам голимизни инобатга олишмаганди.

"Қўқон-1912" таркибида ҳам яхши футболчилар борлиги кўринди. Майдон ҳолати яхши эмасди ва бугунги майдон бизга ёрдам бермади. Чунки ўйиндан олдин майдон суғорилмади. Ўйлайманки, бу бошқа такрорланмайди.

Симич терма жамоа сафидан эндигина келди ва унда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан Марко бизга бугун ёрдамлаша олмади. Даврон Ҳошимов? Мен бугун Алижоновни синаб кўрмоқчи бўлдим. Бу "Бухоро" билан ўйин олдидан уларни асраш учун қилинган ўзгаришлар эмасди.

Намангандаги майдон ҳолати ёмон эди. Бугун эса бироз ёмонроқ бўлди. Менга маълум бўлишича, Бухородаги майдон ҳолати анча яхши.

Аммо Намангандаги мағлубият фақатгина майдонни ҳолати билан боғлиқ эмас. Бу баҳона бўлиб қолмаслиги керак. Чунки рақиб ҳам ўша майдонда ўйнаганди.


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика