UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  1 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  0 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  16 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  22 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Қисқа вақт ичида жамоани тузишга ҳаракат қилдик. Жисмоний тайёргарлигимиз оғриқли нуқтамиз. Таътил кўпга чўзилиб кетди. Тўпни камроқ йўқотишни, бунинг натижасида кўп куч кетишини таъкидлагандик. Футболчилар шошма-шошарлик натижасида кўп тўп йўқотишди. Шогирдлрарим ўз имкониятларидан баланд ҳаракат қилишди. Улар ёмон ўйин кўрсатди, дея олмайман. Таркибни жамоасиз ёки ўз жамоасида ўрнини топа олмаётган ижрочилар билан тўлдирдик. Биз истаган футболчиларнинг клуби билан шартномаси бор. "Насаф"дан икки нафар футболчи олдик. Ёзги трансферлар ойнасида 15 нафар янги ўйинчилар билан шартнома туздик. Уларнинг кўпчилиги бугун асосий таркибда майдонга тушди",- дейди Асрор Алиқулов.

- 15 нафар янги футболчи олинганини айтдингиз. Шундай экан иккинчи даврада "Шўртан"да нима ўзгариши мумкин? Жамоа Про лигада қоладими?

- Про лигада қолишимиз масаласига тўхталишга эрта. Чунки "Оқ-тепа" чиқиб кетди. Ҳозирда яхши жамоа тузишга эътибор қаратмоқдамиз. Футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, Про лигада мураббий футболчини истагандек ўйнатиши, унга истаган юкламаларини бериши, жамоа ҳеч қандай камчиликларга дуч келмаслиги учун Про лига клуби ўртача қанча сметага эга бўлиши керак?

- Смета тузилаётганда клублар олдига қўйган мақсадига қаралади. Олдингизга қўйилган мақсадга қараб футболчи таклиф қиласиз. Яхши футболчи катта маош сўрайди. Биз катта номлар олмаймиз. Футболчи тарбиялаймиз, вазиятга қараб Суперлига клубларига берамиз. Ҳозирги имкониятимиздан келиб чиқиб таркиб тузмоқдамиз. 

- Жамоани тарк этган футболчилар Суперлига клубларига йўл олдими?

- Йўқ. U-18 жамоасига айримларини қайтардик. Бошқа футболчилар билан шартномаларни бекор қилдик. 

- Маълум бўлишича "Шўртан"да ғалабалар учун мукофот пуллари йўқ. Футболчи бундай шароитда нима учун ўйнайди ёки натижа учун курашаверадими?

- Мукофот пуллари бўлиши керак. Футболчи майдонга чиққанидан сўнг меҳнатига пул олади. Лекин биз шундай вазиятдамиз, мукофот пуллари йўқ. Агарда яхши жамоа туза олсак, ҳомийлар қўллаб-қувватлаб турса клубимизда ҳам мукофот пуллари бўлади. 

- Клуб вилоят ҳокимлигига ўтадими?

- Ҳозир ўртада турибмиз. Бу вазият қоронғу. Футболчи таклиф қилишда молиявий томонларига ҳам эътибор бердик. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика