«Шўртан» ёшлари ҳоким кубогида иштирок этади

Narzulla Saydullayev
5 фев 2016
Баҳодир Шаймарданов бошчилигидаги “Шўртан” жамоасининг ёшлар таркиби 2 февраль куни янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришди.

Ёш “Оқ бурилар” йиғинни Ғузордаги қароргоҳларида давом эттиришмоқда. Тайёргарликнинг ушбу энг қизғин ҳисобланмиш жараёнида “Шўртан” ёшларининг Қашқадарё вилояти ҳокими Кубогида иштирок этиши кўзда тутилган.

Ушбу мусобақадаги “Шўртан” жамоасининг рақиблари эса, бугун соат 14:00да, Қашқадарё футбол федерациясида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқ бўлади.

Бундан ташқари, ғузорлик ёшлар дам олиш кунлари ва танаффуслар давомида бир қатор ўртоқлик - назорат учрашувларини ўтказишни ҳам режалаштирган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcshurtan.uz