

Куни кеча “Шўртан” футбол академияси директори Элёр Тоғаев бошчилигидаги мураббийлар Ғузор туманидаги 14, 20 ва 34-мактабларда бўлишиб, мактаб ўқувчилари билан учрашишди. Бу учрашувдан асосий мақсад футбол академиямиз жамоалари учун иқтидорли ўғил-қизларни саралаб олиш. Мураббийларимиз ўқувчилар билан учрашувда 2008-2013 йилда туғилган ўғил-қизларни академиямиз машғулотларига жалб қилишди. “Шўртан” футбол академияси мураббийлари селекция ишларини давом эттиришмоқда.





