UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  0 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  5 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

"Шўртан" яна ютқазди, бу сафар "Локомотив"га Янгиликлар

"Шўртан" яна ютқазди, бу сафар "Локомотив"га

Олий лиганинг 6-турида "Локомотив" клуби Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлди.

Ғузордаги учрашувнинг 8-дақиқасида "Локомотив" жамоаси ҳисобни очди. Темур Кападзе ҳимоячиларни алдаб ўтиб "Шўртан" дарвозаси томон зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб астагина "Шўртан" дарвоза чизиғини кесиб ўтди - 0:1. Дастлабки бўлимда бошқа гол урилгани йўқ.

77-дақиқада чап қанотдан жамоадошларидан тўпни қабул қилган Жепаров Қораев ва Тожибоевни алдаб ўтиб гол урди - 0:2. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" Ғузордан ғалаба билан қайтди.

"Шўртан" кетма-кет олтинчи ўйинда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. "Локомотив" эса очколари сонини 16тага етказиб олиб яна пешқадам бўлиб олди.

«Шўртан» (Ғузор) – «Локомотив» (Тошкент) 0:2
24 апрель 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Голлар: Темур Кападзе 8, - 0:1. Сервер Жепаров 77, - 0:2

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Ботир Қораев, 6.Аббос Омонов (19.Маъруфхон Муродов, 87), 7.Олим Каримов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран (23.Юсуф Бўриев, 81), 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 25.Асрор Алиқулов (11.Зафар Полвонов, 81).
Захира: 12.Фаррух Турдалиев, 10.Кенжа Тўраев, 21.Сардор Расулов, 29.Мирмуҳсин Сатторов.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 52), 15.Сардор Мирзаев (22.Санжар Шоаҳмедов, 80), 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе (28.Икром Алибоев, 40), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев, 44.Сергей Прохоров, 77.Жасур Ҳасанов.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 21.Дониёр Усмонов, 29.Қувондиқ Рўзиев.

Огоҳлантиришлар: Темур Кападзе 30, Шерзод Файзиев 41, Сервер Жепаров 73 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика