

Жамоа 2024 йилги футбол мавсумида Ўзбекистон Футзал Биринчи Лига чемпионатида иштирок этади.
Бугун Ғузордаги “Шўртан” ПФК базасида “Шўртан” футзал жамоаси учун семинар ташкил этилди. Семинарни "Насаф" футзал жамоаси бош мураббийи Алишер Юсупов олиб борди. Унга клуб вакили сифатида "Шўртан" футбол академияси директори Элёр Тоғаев ва футзал жамоа бош мураббийи Акмал Саитқулов кўмаклашди.
Футзал бўйича катта тажрибага эга бўлган Алишер Юсупов янги жамоага футзалга оид тажрибалари билан ўртоқлашди ва футзал жамоамиз вакилларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Семинар сўнгида “Насаф” футзал жамоа мураббийи Алишер Юсупов янги тузилган "Шўртан"га омад ва зафарлар тилади.







