UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  0 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6

"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади

Клубда "Ганновер 96" клуби мутахассиси йил давомида иш олиб боради.

“Шўртан“ футбол клуби ўз инфратузилмасини ривожлантириш ва ёш истеъдодларни юқори савияда тайёрлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтирмоқда. 2024 йил охирида Германиянинг “Ганновер 96” клуби мутахассиси Андрей Вайберт Ғузорга ташриф буюриб, мураббийлар учун Европа футболи методикасини таништирган эди.

Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида германиялик мутахассисни яна “Шўртан“ футбол клуби таклиф қилди. Жорий ташриф доирасида мутахассис йил давомида жамоа ва академия мураббийлари билан иш олиб боради. Вайберт замонавий футбол методикаси бўйича тренинглар ўтказиб, мураббийлар ва ёш футболчиларга ўз билим ва тажрибасини ўргатади. Шунингдек, футболчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигига эътибор қаратиб, уларнинг профессионал ривожланишига ҳисса қўшади.

“Шўртан“ академияси учун бу ташриф муҳим аҳамият касб этиб, келажакда жаҳон стандартларига мос футболчиларни етиштиришга замин яратади. Клуб раҳбарияти ушбу ҳамкорликни узоқ муддат давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика