

“Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти ушбу чора-тадбирларга мувофиқ, Республика махсус комиссияси томонидан спорт машғулотлар жараёнини бошлашга рухсат берилгунига қадар футбол клублари Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига тўлиқ риоя этилишини инобатга олган ҳолда мураббий ва футболчиларни COVID-19 тестидан ўтказишни бошлади.
Шу муносабат билан “Шўртан” футбол клуби жамоа аъзолари Сиздан коронавирус “COVID-19” дан ҳимояланиш учун кимда истима ва шамолаш аломатлари бўлса ёки сезилса, ўзингиз яшаб турган шаҳар ёки туман шифохонасига бориб, тиббий кўрикдан ўтишингизни сўраймиз.



