UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10

“Шўртан” футбол академиясида битирув кечаси бўлиб ўтди Янгиликлар

“Шўртан” футбол академиясида битирув кечаси бўлиб ўтди

“Шўртан” футбол академияси мана бир неча йилдирки маҳаллий ёшларни ўзига жалб этиб, янгидан-янги иқтидорларни кашф этмоқда ва бу иқтидорлар бош жамоага ҳам жалб этилмоқда.

Бугун “Шўртан” футбол мактабида навбатдаги 2006 йилда таваллуд топган ёш иқтидорлар футбол академиямизни битиришди.

 Битирув кечасида тарбияланувчиларнинг ота-оналари, уларнинг мураббийлари ва клубимиз раҳбарияти иштирок этишди. Тадбирни жамоамиз бош менежери Шамил Самигулович Ярулин очиб бердилар ва битирувчиларнинг кейинги фаолиятларига омад тиладилар. Маросим давомида Ғузор “Марказий” ўйингоҳи директори Искандар Бўриев ҳам “қалдирғочлар”га омад тилади. Тадбир сўнгида Шуҳрат Файзиев мураббийлигидаги 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга “Шўртан” футбол академиясини тугатганликлари тўғрисида гувоҳнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Футбол академиямизда яна бир янгиликка қўл урилди. Академиямизда нафақат ўғил болалар балки қизлар ҳам чарм тўп сирларини ўрганишмоқда. Бугун 16 ёшдаги қизларимиз ҳам футбол академиямизни тамомлашди. Уларга ҳам гувоҳнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Жамоамиз раҳбарияти ўз тенгқурларига ҳар томонлама ўрнак бўлган битирувчиларнинг ота-оналарига ҳам ҳам клубимиз ташаккурномаларини тақдим этишди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика