Шоқурбонов ходимлар билан хайрлашди, ПФЛни вақтинча Диёр Имомхўжаев бошқариб туради

Xayrulla Xoliqov
22 май 2020
Кеча тунда ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ишдан бўшагани ҳақида хабар бергандик.

Бугун маълум бўлишича, Шоқурбонов ташкилотда бирга ишлаган ходимлар билан илиқ хайрлашган ҳамда барчага омад тилаган. Шунингдек, ПФЛ собиқ раҳбари буёғига Диёр Имомхўжаев ташкилотни бошқариб туришини айтган. 

Маълумки, Диёр Имомхўжаев шу пайтгача ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди. Ушбу ташкилотга расман ким раҳбар бўлишини эса вақт кўрсатади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia