

Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ мезбонлар форварди Элдор Шомуродов ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳужумчининг 15 ўйинлик (208 кун) голсиз серияси якунланди. У сўнгги бор РПЛ ўтган мавсумида “Аҳмат”га (1:1) қарши ўтказилган 29 февралдаги учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритганди.
Қайд этиш жоиз, Элдор бугун ушбу мусобақада дебютини ўтказмоқда.



