

"Ушбу учрашувдан олдин баҳс қийин бўлишини айтган эдим, шундай ҳам бўлди. Ўзбекистонда яхши футболчилар кўп, мураббий ҳам кучли. Рақиб худди шундай ўйин кўрсатишини кутган эдик, шу боис асосан тўпни назорат қилишга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар туфайли гол уришга муваффақ бўлиб, ғалаба қозондик. Бундай учрашувлардан мақсад - тажриба тўплаш ва биз ўз ниятимизга эришдик" - дейди Шожаи.




