UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  1 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  4 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   4 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0

Шоҳруз Норхонов: "ОКМКга қарши кечган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "ОКМКга қарши кечган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик"

Coca Cola Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Андижон" жамоалари ўртасидаги "Водий дербиси" арафасида "лочинлар"нинг бугун 30 ёшини нишонлаётган тажрибали ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни шу кунларда юртимизда давом этаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Мазкур ойда бажараётган барча амаллари, ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

Бўлажак ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, ушбу баҳс "Водий дербиси" саналади ва дерби баҳслари доимо шиддатли, кескин курашлар остида ва томошабоп кечади.

Мазкур учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. Худо хоҳласа, илк марта "Водий дербиси"да бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлиб турибман.

Жорий мавсум баҳслари Суперлигада барча жамоаларнинг кучи деярли тенг эканлиги, бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини исботламоқда.

Бўлажак рақибимиз "Андижон" ҳам дерби мақомига эга учрашувда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.       

Ўтган турда ОКМКга қарши кечган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, андижонликлар билан бўладиган беллашувда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. 

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, "Навбаҳор" ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.    

Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", – деди наманганликлар форварди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Андижон" учрашуви эртага 18:00 га белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика