UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  0 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  2

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" клубининг барча футболчилари ва ходимларини ғалаба билан табриклайман. Катта раҳмат айтаман. Бугун майдонда борини бериб, ҳар бир қарич майдон учун курашиб ғалабага эришдик. Осон бўлгани йўқ. Жамоани ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Ишанов. 

- Жамоаингиз Фарғона вилояти Ҳокими кубогида ажойиб ўйинлар намойиш этганди. Аммо негадир Про лигада ўша ўйинлар кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Про лигада илк бор иштирок этяпмиз. Футболчиларимнинг кўпи бу даражада ҳали ўйнамаган. Шу боис шогирдларимни тушунаман, хато қилади, адашади, ўйиндан-ўйинга бу нарса йўқолиб боради деб ўйлайман.

- Биламиз жамоа ўзаги ёшлардан ташкил топган. Селекция ишлари қандай давом этмоқда?
- Жамоамиз ўзаги ўтган йил Биринчи лигада қатнашган футболчилардан иборат. Фақат икки нафар янги футболчини қўшиб олдик. Шу йигитларга имкон беришга қарор қилдик. Андижон вилоят футбол академиядаги 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган ёш иқтиборли футболчиларни кузатиб келяпмиз. Клубимиз президенти Зафархўжа Раҳимов кейинги йилдан Биринчи лигага 2006-2007 йилда туғилган футболчилар иборат жамоани қўйишни режалаштирмоқда. Бу мавсумда "Андижон-SGS" жамоаси олдига Про лигада қолиш вазифаси қўйилган. Таркибимиз анча ёш ва шу ёшлар билан шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм" клуби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу жамоа анча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. "Хоразм"га кейинги баҳсларда омад тилайман, бугун ҳар иккала жамоа майдонга ғалаба учун тушгани кўринди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика