Шифокорлар ўртасидаги ЖЧ. Чехияга борадиган таркиб маълум

Mirjalol Normatov
31 май 2018
30 июндан 8 июлга қадар Чехия пойтахти Прага шаҳрида шифокорлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Унда Сергей Чигатаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Дарвозабон: Ҳамидхўжаев Маҳмудхўжа.

Ҳимоячилар: Асқаров Акбар, Йўлдошев Абдулазиз, Раҳматов Азиз, Усмонов Илҳом, Маматов Жамшид, Давлатов Камолиддин.

Ярим ҳимоячилар: Жуманиёзов Қудрат, Чориев Сайфулло, Жўраев Бахтиёр, Қобулов Тимур, Тлеумуратов Салауатдин, Қаршиев Нодир, Толипов Сарвар, Юсупов Шавкат, Сафаров Адҳам, Ҳасанов Насриддин, Қодиров Марсель, Ҳамидов Жамол, Отабоев Камолиддин, Ҳайдаров Қамбар.

Ҳужумчилар: Ҳошимов Шуҳрат, Салимов Бахтиёр, Умаров Фарҳод, Энверов Энвер.

Маълумот учун, ушбу турнир ҳар йили ўтказилади. Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧнинг гуруҳ босқичи 1-турида АҚШни 4:1 ва бразилиялик ҳамкасбларини 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Яна бир учрашувда эса австрияликлар билан муроса кўчаси танланган. Чорак финалда эса Буюк Британия термаси 1:0 ҳисобида доғда қолдирилган. Вакилларимиз ярим финал ва 3-ўрин учун ўтказилган баҳсларда Чехия (0:1) ва Швеция (0:2) термаларига мағлуб бўлишган.

Мухлислар турнир учун махсус яратилган "YouTube"даги wmfc2018.com сахифаси орқали учрашувларни кузатиб боришлари мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia