Шевченко Польша термасида ишламайди. Мураббий ҳали ҳам "Женоа" билан шартномани бекор қилмади

Narzulla Saydullayev
27 янв 2022
Мураббий бироз тушунарсиз аҳволда.

Андрей Шевченко Польша термасини бошқармайди. Бу ҳақида Украиналик журналист Игорь Цыганык маълум қилди.

45 ёшли мураббий ҳали ҳам "Женоа" билан ўзаро шартномани бекор қилиш бўйича келиша олгани йўқ. Шевченко ва "Женоа" клуби ўртасидаги шартнома сақланиб турибди. Аммо мураббий жамоани шуғуллантирмаяпти. 

Польша футбол иттифоқи эса маҳаллий мураббийларга эътибор қаратади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ua.tribuna.com