

Шевченко ва Польша футбол иттифоқи ўртасидаги шартнома шартлари келишилган. 45 ёшли мутахассис йилига 2,5 млн евро маош олади. Маблағнинг бир қисмини Польша футбол иттифоқи, қолганини ҳомийлар тўлашади.
Шевченко "Женоа" билан шартномани бекор қилишнинг айрим муаммолари ҳал қилингандан сўнг расман Польша терма жамоасини қабул қилиб олади.
Эслатиб ўтамиз, Шевченко олдинроқ Украина терма жамоасини бошқарган ва жамоани Европа чемпионати 1/4 финалигача олиб чиққан эди.



