

Андрей Шевченко жамоаси 12 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Украинлар сўнгги бор 2018 йил 16 ноябрида Миллатлар Лигаси мусобақаси доирасида Словакияга 1:4 ҳисобида енгилганди.
Мамлакат бош жамоаси 8 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 4 та ўйинда дуранг қайд этди. Тўплар нисбати 22:7.



