

Олий лига ҳакамларидан бири Шерзод Қосимов Фаластинда бўлиб ўтаётган "Е" гуруҳи ўйинларига таклиф этилган. Бу гуруҳда Фаластин билан бирга Иордания, Тожикистон ва Бангладеш U-22 жамоалари кураш олиб бормоқда.
Шерзод Қосимов кеча бўлиб ўтган Иордания - Бангладеш учрашувини бошқариб борди. Ўйин 7:0 ҳисобида иорданияликлар фойдасига ҳал бўлди. Унга қанотларда яна бир ҳамюртимиз Андрей Цапенко билан туркманистонлик Полвонбек Полвонов ёрдам беришди.
50та одам кузатиб борган ўйинни Қосимов яхши бошқарди. У Иорданиянинг икки, Бангладешнинг бир нафар футболчисига сариқ карточка кўрсатди.



